Ўзбекистон ва Франция онкология тиббиётини ривожлантиришда саъй-ҳаракатларни бирлаштиради — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Ўзбекистон ва Франция онкология тиббиётини ривожлантиришда саъй-ҳаракатларни бирлаштиради

Ўзбекистон ва Франция онкология тиббиётини ривожлантиришда саъй-ҳаракатларни бирлаштиради

Ўзбекистон ва Франция онкология тиббиётини ривожлантиришда саъй-ҳаракатларни бирлаштиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Франциянинг Густав Русси институти ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.

Онкологик касалликларни даволашга ихтисослаштирилган ушбу клиника ўз йўналишида Европада етакчи бўлиб, дунёдаги энг яхши тиббий муассасалар ўнталигига киради.

Густав Русси институти кўкрак бези саратони, бош мия ўсимтаси, простата бези саратони ва онкогематология, шунингдек, болалар онкологиясига қарши курашда катта муваффақиятларга эришган.

Маълумотларга кўра, турли хил оғирликдаги касалликларга чалинган кичик ёшдаги беморларнинг 80 фоиздан ортиғи бу ерда даволанганидан кейин соғайиб кетишмоқда.

Эндиликда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ушбу муассаса билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириб, ўзаро тажриба ва кадрлар алмашинувини амалга оширади.

Марказ негизида “Gustave Roussy International” бренди остида илғор онкология муассасаси фаолиятининг йўлга қўйилиши мамлакатимизда беморларни инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда ташхислаш ва даволаш, шунингдек, жаҳон даражасидаги етакчи илмий-тадқиқот тузилмаларини ривожлантириш имконини беради.

Ҳужжатга Густав Русси институтининг Халқаро алоқалар департаменти директори Реми Тиоле ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов имзо чекди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР