Валюта курслари 09/12/2025
$1 – 11990.09
UZS – 0.22%
€1 – 13974.45
UZS – 0.03%
₽1 – 157.95
UZS – 1.67%
Қидириш
Ўзбекистон ва ФАО “Қишлоқ хўжалигида биринчи миллий рўйхатга олишни ўтказишда техник кўмак” лойиҳасини ишга туширди

Ўзбекистон ва ФАО “Қишлоқ хўжалигида биринчи миллий рўйхатга олишни ўтказишда техник кўмак” лойиҳасини ишга туширди

Ўзбекистон ва ФАО “Қишлоқ хўжалигида биринчи миллий рўйхатга олишни ўтказишда техник кўмак” лойиҳасини ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Статистика агентлиги (UzStat) ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорликда “Қишлоқ хўжалигида биринчи миллий рўйхатга олишни ўтказишда техник кўмак” лойиҳасини расман ишга туширди.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга, чунки мамлакат ўз тарихида илк бор Миллий қишлоқ хўжалиги рўйхатини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Рўйхат биринчи марта ўтказилади ва Аҳоли рўйхати билан бир вақтда амалга оширилади.

Тошкентда ўтказилган кириш семинари УзСтат, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, шунингдек ФАО, УНФПА, УНДП, УНИСEФ, Европа Иттифоқи Делегацияси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки вакилларини бир жойга жамлади.

Иштирокчилар биринчи қишлоқ хўжалиги рўйхатини ўтказиш мамлакат учун ишончли, халқаро таққосланадиган маълумотлар базасини яратишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

“Бу Ўзбекистон учун муҳим босқич бўлиб, мамлакат ўзининг биринчи Миллий қишлоқ хўжалиги рўйхатини ўтказишга тайёрланмоқда,” деди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров.
“ФАО рўйхатнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос келишини таъминлаш ва аграр сиёсат учун зарур бўлган сифатли маълумотлар шаклланишига кўмак беришда давом этади.”

“Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш – мамлакат тараққиёти учун жуда муҳим тадбир. У орқали аҳолининг сони, ёш таркиби, турмуш шароити ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ер майдонлари ва чорвачилик ҳақида аниқ маълумот олинади.
Бу эса ресурслардан самарали фойдаланиш ва ҳар бир ҳудуд ривожини режалаштиришда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади,” деди Статистика агентлиги директори Беҳзод Ҳамраев.

Семинар давомида лойиҳа мақсадлари, тузилмаси ва амалга ошириш механизмлари тақдим этилди. Лойиҳа замонавий методологиялар, рақамли дата йиғиш воситалари (CAPI/CAWI), сифат назорати схемалари ва маълумотларни қайта ишлаш, таҳрирлаш ҳамда тарқатиш тизимларини мустаҳкамлашни кўзда тутади.

Иштирокчилар Қишлоқ хўжалиги рўйхати бўйича 2020 йилги Жаҳон дастури (ВСА 2020) стандартларини кўриб чиқиб, Ўзбекистоннинг бирлаштирилган рўйхат модели учун зарур методологик мослашувларни белгиладилар.

ФАО экспертлари — Расмийя Алиева, Гиорги Квиникадзе ва Энтони Бургард — методология, рақамли тизимлар, мониторинг ва маълумот бошқаруви бўйича тавсиялар берди. Миллий ҳамкорлар тайёргарликдаги сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашди.

Семинар лойиҳа иш режаси келишиб олиниши ва Ўзбекистоннинг биринчи Миллий қишлоқ хўжалиги рўйхатини юқори сифатли, ишончли ва халқаро даражада таққосланадиган маълумотлар билан таъминлашга қаратилган умумий мажбурият билан якунланди.

ФАО мазкур лойиҳа доирасида рўйхатга олиш жараёнининг барча босқичларида ҳукуматни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг