Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда изчил ривожланаётган ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Алоҳида эътибор амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни илгари суриш масалаларига қаратилди.
Томонлар Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги ҳамкорлик имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштиришга бўлган ўзаро содиқликларини тасдиқладилар.