Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистон ва ЕТТБ Star Venture дастури доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ЕТТБ Star Venture дастури доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ЕТТБ Star Venture дастури доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда UzVC Миллий венчур фонди вакилларининг Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) жамоаси билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ЕТТБнинг Ўзбекистонда юқори ўсиш салоҳиятига эга стартапларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган “Star Venture” дастурини ишга тушириш доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Мазкур дастур маслаҳат ёрдами, халқаро тренерликдан фойдаланиш ва глобал инвестиция тармоқлари билан алоқаларни ўрнатишда ёрдам беради.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда инновациялар, стартаплар ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қўшма ташаббусларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликларини яна бир бор тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг