Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Молия 13/06/2025 Ўзбекистон ва ЕТТБ 250 миллион долларлик битим имзолади

Ўзбекистон ва ЕТТБ 250 миллион долларлик битим имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги Форум доирасида 250 миллион АҚШ долларигача бўлган суверен кредит ажратиш тўғрисида келишув имзоланди. Мазкур маблағлар мамлакат бўйлаб жойлашган 110 та суғориш насос станцияларини модернизация қилишга йўналтирилади.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг ўнта ҳудудини қамраб олади ва миллий суғориш тизимини модернизация қилиш дастурининг муҳим қисми ҳисобланади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида ҳар йили 251 минг мегаватт-соат электр энергияси тежалиши ва атмосферага чиқариладиган углерод гази миқдори 117 минг тоннадан зиёдга камайиши кутилмоқда. Шунингдек, насос станцияларининг томларига қуёш панеллари ўрнатиш орқали энергия самарадорлиги ва объектларнинг барқарорлиги оширилади.

Айни вақтда ЕТТБнинг Ўзбекистондаги инвестициявий портфели 5,6 миллиард евро қийматига эга 181 лойиҳани ўз ичига олади. Маблағларнинг асосий қисми хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган. Ўзбекистон кетма-кет беш йилдан буён ЕТТБнинг Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция олувчиси мақомини сақлаб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг