Валюта курслари 15/08/2025
$1 – 12581.97
UZS – 0.67%
€1 – 14698.26
UZS – 0.27%
₽1 – 157.75
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 16/08/2025 Ўзбекистон ва Эрон Афғонистондаги ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Эрон Афғонистондаги ҳамкорлик ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон ташқи ишлар вазири ёрдамчиси - Жанубий Осиё бўйича департаменти директори Муҳаммад Ризо Баҳромий билан учрашди.

Мулоқот чоғида Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик мавзулари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги мунтазам ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда икки ва кўп томонлама форматларда мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг