Ўзбекистон ва Envirol Ўрта Осиёда биринчи чиқиндидан биоёқилғи ишлаб чиқарувчи заводни яратиш масаласини муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов БААнинг Envirol компанияси бош директори Элҳам Путанғестани бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Envirol ўз фаолиятини 2006 йилда Дубайда бошлаган. Envirol Дубай ҳукумати билан кунлик қуввати 500 000 литрдан ортиқ бўлган чиқинди мойларни қайта ишлаш бўйича ташкил топган қўшма корхонадир. Alserkal гуруҳининг шўъба корхонаси ҳисобланади.
Учрашувда Марказий Осиёдаги биринчи чиқиндидан биоёқилғи ишлаб чиқарувчи заводни Ўзбекистонда қуриш истиқболлари муҳокама қилинди.
Лойиҳани муваффақиятли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича аниқ чоралар белгиланиб, узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.