Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Ўзбекистон ва Coursera ўртасида рақамли таълим бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди

Ўзбекистон ва Coursera ўртасида рақамли таълим бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди

Ўзбекистон ва Coursera ўртасида рақамли таълим бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга хизмат сафари доирасида дунёдаги энг йирик онлайн таълим платформаларидан бири бўлган Coursera компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Coursera ўртасида АТ-таълимни ривожлантириш, халқаро стандартларга мос сертификатлаш тизимини жорий этиш ҳамда глобал таълим ресурсларига кириш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ягона миллий АТ-таълим рейтинг тизимини яратиш, сертификатлаш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда рақамли таълим экотизимини мустаҳкамлаш бўйича қўшма ташаббуслари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, учрашувда Coursera томонидан 2025 йил охиригача 3000 та курсни ўзбек тилига таржима қилиш орқали халқаро сифатли таълим ресурсларига кенгроқ кириш имконини яратиш масаласига эътибор қаратилди.

Ҳозирда Coursera платформасида 1,5 миллиондан ортиқ Ўзбекистонлик ўрганувчилар онлайн таълим олиш имкониятига эга бўлдилар. Платформа Google, AWS, Nvidia, Meta вa Microsoft каби жаҳон миқёсидаги етакчи технология компаниялари билан ўқув дастурларни яратиш бўйича ҳамкорлик ўрнатган.

Учрашув давомида битирувчиларни иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш ва саноат билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали АТ-таълим жараёнини янада такомиллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг