Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 26/06/2025 Ўзбекистон ва CONNEX инвестиция битимларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва CONNEX инвестиция битимларини тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев ва халқаро CONNEX Support Unit ташкилотининг ҳамкорлик ва донорлар билан ишлаш бўйича катта маслаҳатчиси Реми Дион ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида инвестициявий битимларни тайёрлаш ва амалга ошириш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Айниқса, инфратузилма, қайта тикланувчи энергетика ва тоғ-кон саноати соҳаларидаги йирик лойиҳаларни амалга оширишда мувозанатли шарт-шароитларни яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар CONNEXнинг халқаро экспертлар жамоаларини жалб этиш орқали ҳуқуқий, иқтисодий ва экологик йўналишларда комплекс ёрдам кўрсатиш имкониятларини кўриб чиқдилар — бу ёрдам лойиҳалаш босқичидан бошлаб инвестициявий келишувларни имзолашгача бўлган жараённи қамраб олади.

CONNEX Support Unit — G7 давлатлари ташаббуси билан ташкил этилган ва GIZ (Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти) кўмагида фаолият юритадиган халқаро ташаббусдир. Ташкилот ривожланаётган мамлакатларга йирик инвестициявий битимлар бўйича музокаралар олиб боришда бепул техник, ҳуқуқий ва таҳлилий ёрдам кўрсатади, айниқса ер ости бойликлари, инфратузилма ва қайта тикланувчи энергия соҳаларида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг