Валюта курслари 01/07/2025
$1 – 12694.97
UZS – 0.32%
€1 – 14878.50
UZS – 0.41%
₽1 – 161.60
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 17/04/2025 Ўзбекистон ва Челябинск вилояти вакиллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Челябинск вилояти вакиллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Россия Федерацияси Челябинск вилояти халқаро ҳамкорлик агентлиги, Россия машинасозлик муҳандислари уюшмаси вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг 15 дан ортиқ етакчи ҳудудий компаниялар раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболлари, саноат маҳсулотларини етказиб бериш ва кейинчалик уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари, қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Челябинск вилояти компаниялари металлургия, машинасозлик, ахборот технологиялари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватларининг тақдимотини ўтказишди.

Дастур доирасида B2B учрашувлари ташкил этилди ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг