Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ва Буюк Британия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Ўзбекистон ва Буюк Британия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Ўзбекистон ва Буюк Британия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Равшан Усманов билан биргаликда Британиянинг “Gangmasters and Labour Abuse Authority” (GLAA - Меҳнатни суиистеъмол қилишга қарши курашиш ташкилоти) бош директори Eliza Makeffri хоним билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

GLAA - Буюк Британиянинг давлат назорат органи ҳисобланиб, у қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги хусусий бандлик ва рекрутинг агентликларига лицензия берувчи ва уларни фаолиятини назорат қилувчи ташкилот.

Учрашув натижасида, Миграция агентлиги ва GLAA ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Унга кўра, Буюк Британиянинг бир қатор рекрутинг компанияларини жалб қилган ҳолда, мамлакатимизга бериладиган меҳнат квоталарини кўпайтириш ҳамда у ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти кенгаяди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг