Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Буюк Британия интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшма тренинглар ўтказишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Буюк Британия интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшма тренинглар ўтказишга келишиб олди

Ўзбекистон ва Буюк Британия интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшма тренинглар ўтказишга келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазири ўринбосари М. Икрамов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Лондон шаҳрида Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги директори ўринбосарлари Л. Жессоп ва Р. Кемпсон, шунингдек, "IP Federation" ва "Mitsubishi Heavy Industries Group" ташкилотлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Бизнес ва савдо вазирлиги вакиллари Жаҳон савдо ташкилотининг муҳим шартномаларидан бири бўлган Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари бўйича битим (TRIPS) асосий талабларига Ўзбекистон миллий қонунчилигини уйғунлаштириш ишлари тўлиқ якунланганлигини юқори баҳолади.

Шу ўринда томонлар янги жорий этилган механизмларни самарали амалга оширишда мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, ушбу йўналишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, шунингдек, контрафакт маҳсулотларни хатлаш, мусодара қилиш, ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича қўшма семинар-тренинглар ташкил этишга келишиб олинди.

Шунингдек, делегация аъзолари томонидан "IP Federation" ташкилоти фаолияти билан танишилиб, замонавий интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш амалиёти ўрганилди ва "Mitsubishi Heavy Industries Group"нинг интеллектуал мулк ҳуқуқларини Ўзбекистонда ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР