Валюта курслари 15/12/2025
$1 – 12097.93
UZS – 0.42%
€1 – 14194.50
UZS – 0.68%
₽1 – 151.77
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистон ва Бразилия Тошкентда бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Бразилия Тошкентда бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Бразилия Тошкентда бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Маслаҳатлашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов ҳамда Бразилия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сюзан Клибенк бошчилик қилдилар. Тадбирда, шунингдек, Бразилиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сержио Родригес дос Сантос ҳам иштирок этди.

Музокаралар давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Сиёсий мулоқотнинг изчил ривожланиб бораётгани, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги мунтазам алоқалар ҳамда парламентлараро ҳамкорликнинг кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, товар айирбошлашни диверсификация қилиш ҳамда қўшма лойиҳаларни ишга тушириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бразилия томонига қишлоқ хўжалиги, қайта тикланувчи энергетика, саноат ва бошқа соҳаларни қамраб олган инвестициявий таклифлар тақдим этилди.

Шунингдек, гуманитар ҳамкорлик йўналишлари, жумладан, олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мактаб ўқувчилари ва талабаларининг халқаро олимпиадаларда иштирокини рағбатлантириш, рақамлаштириш ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар халқаро ва иқлим кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар ҳамда БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Маслаҳатлашувлар якунида Ўзбекистон–Бразилия ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш ва эришилган келишувларни амалга ошириш нияти қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР