Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва BR Устюрт лойиҳасини ривожлантириш ва энергетика соҳасига инвестицияларни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ариел Флорес ва BR директорлар кенгаши аъзолари билан учрашди.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш чоралари ва йирик қўшма лойиҳалар истиқболларини муҳокама қилишди.
Устюрт лойиҳасини илгари суриш, нефть ва газ соҳасида қўшимча имкониятларни ўрганиш, қайта тикланадиган энергия ва илғор технологияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.