Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 27/04/2025 Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича келишиб олинди

Ўзбекистон ва Бошқирдистон ўртасида тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича келишиб олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Бошқирдистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шелдяев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, ҳудудлараро мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, станоклар ишлаб чиқариш, енгил саноат, кадрлар ва технологиялар алмашинуви йўналишлари кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон ҳудудлари ва Бошқирдистон ўртасидаги товар айирбошлашнинг ижобий динамикасини, хусусан, 2024 йил якунига кўра ўзаро савдо 11,8 фоизга ўсганлигини қайд этиб, Бошқирдистон Республикасига мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда бошқирд компанияларини жойлаштириш учун қўшма технопарк ташкил этиш режалари муҳокама қилинди. Бошқирд томони мамлакатимизда савдо уйи очишга ҳам катта қизиқиш билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг