Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари божхона хизматлари раҳбарларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари божхона хизматлари раҳбарларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари божхона хизматлари раҳбарларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон божхона ташкилоти Технологик конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси A.Mavlonov Бирлашган Араб Амирликлари Федерал божхона маъмурияти раҳбари Аҳмад Абдуллоҳ бин Лаҳеж Ал Фаласи билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Учрашувдда томонлар бир-бирларини яқиндан нишонланган "Халқаро божхоначилар куни" билан қизғин муборакбод этишди, Ўзбекистон томони конференциянинг юқори савияда ташкил этилганини эътироф этди.

Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва БАА Давлат Раҳбарлари ўртасидаги очиқ, ишончли ва прагматик мулоқотлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиққанини қайд этдилар.

Хусусан, ташқи савдо айланмасининг сезиларли ўсиши (2024 йилда 389 млн АҚШ долларидан 2025 йилда 871 млн АҚШ долларигача) божхона соҳасидаги амалий ҳамкорликни ҳам фаоллаштиргани таъкидланди.

Учрашув давомида рақамлаштириш, сунъий интеллект элементларини жорий этиш ва дата таҳлил йўналишида мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар 2022 йилда муҳокама қилинган ва бугун ҳам долзарблигини сақлаб қолаётган устувор йўналишлар бўйича фикр алмашдилар.

Хусусан, кинология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон томони жорий йил сентябрь ойида мамлакатимизда Жаҳон божхона ташкилотининг 7-Глобал кинология форуми ўтказилишини маълум қилиб, БАА божхона маъмурияти вакилларини ушбу тадбирда иштирок этишга таклиф этди.

Форум доирасида кинология соҳасида иккала давлат ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолаш таклифи ҳам илгари сурилди.

Ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш бўйича келишув имзолаш масаласи ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдириб, бундай мулоқотлар нафақат божхона идоралари, балки икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида қайд этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР