Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон ва Беларус маданий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Беларус маданий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Беларус маданий ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Беларус Республикаси маданият вазири Руслан Чернетский бошчилигидаги делегациялар ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Унда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати таҳлил қилиниб, уни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, 4-6 ноябрь кунлари Тошкент ва Олмалиқ шаҳарларида ташкил этилаётган тадбирлар, 4 ноябрь куни ўтказилган концерт юқори баҳоланди.

Учрашувда маданий таълим, театр, кино, номоддий маданий мерос йўналишларида алоқаларни кучайтиришга, 2026 йилда Беларус Республикасида "Ўзбекистон маданияти кунлари"ни ташкил этишга, Ўзбекистон ва Беларус ўртасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг маданият бўйича қуйи қўмитасини ташкил этишга келишиб олдилар.

Учрашув якунида икки давлат филармониялари, театрлари ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими ўтказилди.

Хусусан, Ўзбекистон Давлат филармонияси ва G.I.Tsitovich номидаги Беларус Республикаси Миллий академик халқ хори ўртасида ҳамкорлик тўғрисида, Беларус Болшой театри ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик Болшой театри ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида, Ўзбекистон Давлат мусиқали комедия (оперетта) театри ва Беларус давлат филармонияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг