Валюта курслари 05/08/2025
$1 – 12621.29
UZS – -0.82%
€1 – 14596.52
UZS – 0.61%
₽1 – 158.44
UZS – -0.13%
Қидириш
Ўзбекистон 18/07/2025 Ўзбекистон ва Бангладеш икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Бангладеш икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад Монирул Ислом билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Бангладеш муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шуниндек, алоқаларни чуқурлаштириш мақсадида турли даражаларда қўшма тадбирлар ўтказиш режалари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг