Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 22/05/2025 Ўзбекистон ва Австрия тоғ-кон саноатига сармоя киритиш ва таълим лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Австрия тоғ-кон саноатига сармоя киритиш ва таълим лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 май куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида Австрия Молия вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Кон-геология вазирининг биринчи ўринбосари О. Насритдинходжаев, ва вазирлик мутасаддилари, Австрия Молия вазири ўринбосари Андреас Райххардт бошчилигидаги делегация вакиллари Ўзбекистонда кончилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва инвесторлар учун яратилаётган шароитлар, Австрия компаниялари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Геология фанлари университети билан таълим дастурларини амалга ошириш, “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ лойиҳалари, Австриянинг ASMAG ва бошқа йирик техника ишлаб чиқарувчи компаниялари билан Маҳаллийлаштириш маркази ҳамкорлигини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг