Ўзбекистон ва Арманистон Марказий депозитарийлари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
Ўзбекистон ва Арманистон Марказий депозитарийлари ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 30 март куни Арманистон Марказий депозитарийсига Ўзбекистон Марказий депозитарийсида чет эллик номинал сақловчи ҳисобварағини очиш тўғрисида ҳамкорлик битими имзоланди. Ҳужжат икки давлат қимматли қоғозлар бозоридаги инфратузилмавий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.
Ҳамкорликнинг асосий мақсади Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорига халқаро инвесторлар киришини кенгайтириш, ҳисобварақлар орқали ҳуқуқларни рўйхатга олиш ва қимматли қоғозларни сақлашнинг ишончлилигини таъминлашдан иборат.
Битим, шунингдек, трансчегаравий операциялар самарадорлигини ошириш ва икки мамлакат ўртасидаги молия сектори ҳамкорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.
Томонлар ушбу интеграция жараёни Ўзбекистон капитал бозорининг инвестициявий жозибадорлигини янада оширишига ишонч билдирдилар.