Ўзбекистон ва АҚШ стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
Ўзбекистон ва АҚШ стандартлаштириш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Америка Қўшма Штатлари пойтахти Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров UL Standards & Engagement (ULSE) ташкилоти вице-президенти Sonya Bird билан учрашув ўтказди. =
Учрашувда АҚШ бозорига чиқишда UL стандартлари ҳамда UL Solutions томонидан берилган сертификатлар аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистонда электротехника маҳсулотлари, кабель, алюминий композит панеллари, базальт, антифриз, ҳаво фильтрлари, AUS32 туридаги маҳсулотлар, юқори кучланишли линия симлари ва витринали совутгичлар ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан катта қизиқиш мавжудлиги таъкидланди.
Шунингдек, стандартлаштириш, синов ва сертификатлаштириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунида қўшма лойиҳалар ва ҳамкорлик дастурини имзолаш бўйича келишувга эришилди.