Валюта курслари 04/03/2026
$1 – 12209.86
UZS – 0.16%
€1 – 14170.76
UZS – -0.93%
₽1 – 157.53
UZS – 0.03%
Қидириш
Ўзбекистон ва АҚШ савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва АҚШ савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва АҚШ савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.

Мулоқот давомида икки томонлама кун тартибидаги кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашилди. Олий ва юқори даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш, хусусан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Бўлажак қўшма тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан, Яқин Шарқдаги вазият бўйича ҳам атрофлича фикр алмашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг