Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Ўзбекистон ва АҚШ сармоя ва савдо соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва АҚШ сармоя ва савдо соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва АҚШ сармоя ва савдо соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ҳамда АҚШ савдо вазири Ховард Латник ўртасида бўлиб ўтган видеоконференция чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликнинг юқори даражасини қайд этиб, саноат, энергетика, кончилик, рақамли технологиялар, транспорт ва инновацион инфратузилма соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Мулоқот давомида критик минераллар, саноат кооперацияси ва илғор технологик ечимларни ишлаб чиқаришга жорий этиш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, институционал ҳамкорликни чуқурлаштириш, таълим ва касбий алмашинув дастурларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда АҚШ молия институтларини Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар амалий ҳамкорликни фаоллаштириш ва яқинлашиб келаётган икки томонлама тадбирлар доирасида мулоқотни давом эттиришга тайёрликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг