Ўзбекистон ва АҚШ қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик йўналишларини кенгайтиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 сентябрда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг савдо ва хорижий қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича маслаҳатчиси Жейсон Хафемейстер билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича кейинги қадамлар, шунингдек, АҚШ бозорига маҳаллий аграр маҳсулотларни экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инновацион технологиялар ва тажрибаларни алмашиш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан келишиб олдилар.
Учрашув дўстона ва самарали муҳитда ўтди ҳамда Ўзбекистон аграр сектори учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.