Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Ўзбекистон ва АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва АҚШ қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган «С5+1» форматидаги саммит доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти (USDA) илмий тадқиқот, таълим ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари доктор Скотт Ҳатчинс билан учрашди.

Музокараларда икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва таълим йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, соя ва пахта етиштириш ҳамда қайта ишлаш бўйича тажриба алмашиш, қўшма илмий изланишларни йўлга қўйиш, маҳсулот экспортини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Томонлар аграр инновацияларни ривожлантириш, илмий муассасалар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ва қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишни режалаштиришди.

Доктор Скотт Ҳатчинс Ўзбекистонда аграр соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, АҚШ томонидан илмий, техник ва савдо йўналишларида алоқаларни янада кенгайтиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг