Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Ўзбекистон ва Anuvu авиация соҳасида интернет ва мультимедиа хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон ва Anuvu авиация соҳасида интернет ва мультимедиа хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди

Ўзбекистон ва Anuvu авиация соҳасида интернет ва мультимедиа хизматларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШга амалга оширилаётган иш сафари доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Anuvu компаниясининг тижорат авиацияси бўйича алоқа хизматлари катта вице-президенти Ненси Уолкер билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ҳаво транспорти соҳасида интернет ва мультимедиа хизматларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар Anuvu томонидан таклиф этилган паст орбитадаги (LEO) йўлдош технологияларидан фойдаланган ҳолда Uzbekistan Airways самолётларида парвоз вақтида интернет хизматини жорий этиш масаласини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, самолёт бортида контент ва мультимедиа хизматларини, жумладан, фильмлар, сериаллар ва ўйинларни тақдим этиш, маҳаллий мутахассисларни Anuvu технологияларига ўқитиш ҳамда контентни маҳаллийлаштириш – яъни, дубляж, овоз бериш ва ўйинларни мослаштириш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон авиация соҳасида интернет ва мультимедиа хизматларини кенгайтириш, Anuvu технологияларини жорий этиш ҳамда маҳаллий кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар. Ҳамкорликни расмийлаштириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Anuvu компанияси дунё бўйлаб йўловчиларни боғлайди ва уларни кўнгилочар хизматлар билан таъминлайди. Уларнинг мукофотга сазовор контент ва алоқа ечимлари ишончли, мослашувчан ҳамда мижозларнинг бренди ва хизмат мақсадларига мос тарзда ишлаб чиқилган. Компания мавжуд технологиялардан максимал даражада фойдаланиб, келажак имкониятларига мос инновацион ёндашувни амалга оширади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг