Ўзбекистон ва Anadolu Isuzu автомобилсозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Туркиянинг Anadolu Isuzu компанияси бош директори Тугрул Арикан билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида автомобилсозлик соҳасида шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ушбу йўналишда тармоқни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг ташқи бозорлардаги позицияларини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларда иштирок этишга қизиқиш билдирганликларини тасдиқладилар.