Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Албания ташқи ишлар вазирлари мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Албаниянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Элиса Спиропали билан учрашди.
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликнинг кенг имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Албания ташқи ишлар вазирликлари ўртасида мунтазам сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказишни назарда тутувчи идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланди.
Ушбу ҳужжат икки томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш, ўзаро англашувни чуқурлаштириш ва шериклик истиқболларини кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратади.