Валюта курслари 04/03/2026
$1 – 12209.86
UZS – 0.16%
€1 – 14170.76
UZS – -0.93%
₽1 – 157.53
UZS – 0.03%
Қидириш
Ўзбекистон ва Air Astanа авиакомпаниялари мамлакатлар ўртасида ҳаво қатновини кенгайтириш ва янги рейсларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Air Astanа авиакомпаниялари мамлакатлар ўртасида ҳаво қатновини кенгайтириш ва янги рейсларни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Air Astanа авиакомпаниялари мамлакатлар ўртасида ҳаво қатновини кенгайтириш ва янги рейсларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасида Қозоғистоннинг “Air Astana” авиакомпанияси вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳаво қатновларини кенгайтириш, янги йўналишлар очиш ва мавжуд парвозлар сонини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу икки давлат ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш ва транспорт‑логистика имкониятларини яхшилашга хизмат қилиши таъкидланди.

Музокараларда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш, замонавий меҳмонхоналар, маданий-кўнгилочар масканлар ва транспорт-логистика қулайликларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижий сайёҳларнинг мамлакатимизнинг маданий-тарихий меросига, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини таъкидланди.

Шу муносабат билан авиақатновларнинг кенгайтирилиши Ўзбекистонда очилаётган янги туризм объектлари, замонавий музей-кўргазма мажмуалари, реконструкция қилинган тарихий ансамбллар ҳамда барпо этилган замонавий туристик инфратузилма билан танишиш имкониятини яратади.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорлик доирасида мулоқотни давом эттириш ва аниқ таклифларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Учрашув иштирокчилари ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва ҳар икки мамлакат туризм соҳасини ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР