Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 12/05/2025 Ўзбекистон ва Афғонистон электроэнергетика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Афғонистон электроэнергетика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10–13 май кунлари Афғонистоннинг Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларида Ўзбекистон тадбиркорларининг ташрифи доирасида электротехника соҳаси вакиллари учун ҳам муҳим бизнес учрашувлар – B2B шаклидаги музокаралар ташкил этилди.

Учрашувларда Ўзбекистоннинг етакчи электротехника корхоналари вакиллари ва Афғонистоннинг маҳаллий тадбиркорлари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокараларда асосий эътибор тўғридан тўғри экспорт механизмларини йўлга қўйиш, маҳсулот етказиб бериш занжирини шакллантириш ҳамда савдо-сотиқ ҳажмини оширишга қаратилди.

B2B учрашувлар давомида Афғонистон бозоридаги реал эҳтиёжлар, маҳаллий дистрибюторлар ва харидорлар талаблари, логистика имкониятлари ва божхона тартиб-қоидалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари ташриф доирасида мазкур учрашувларда фаол иштирок этиб, электротехника маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича аниқ таклиф ва ташаббусларни илгари сурдилар.

Бу каби музокаралар икки давлат ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш, Афғонистон бозорида ўзбек маҳсулотларининг ўрнини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли иқтисодий шерикликни йўлга қўйиш учун муҳим замин яратмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг