Ўзбекистон ва ADQ кончилик ва металлургия соҳаларига сармоя киритишни кенгайтиришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир Лазиз Кудратов Бирлашган Араб Амирликларининг ADQ компанияси бош директори Родерик Маттерс ва Orion AD компанияси вакиллари билан учрашди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, геология ва кончилик соҳаларида янги йўналишларини муҳокама қилдилар.
Чет эл делегацияси Ўзбекистоннинг кончилик ва металлургия тармоқларидаги йирик корхоналарга сармоя киритиш, шу жумладан, фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ва технологик металлар ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Музокаралар якунида ҳамкорлик имкониятларини чуқур ўрганиш ва лойиҳа портфелини шакллантириш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилди.
Томонлар яқин вақт ичида Ўзбекистонда янги инвестиция ташаббусларини амалий босқичга ўтказишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.