Ўзбекистон Туркманистон билан халқаро шартномани тасдиқлади

Ўзбекистон Туркманистон билан халқаро шартномани тасдиқлади

Ўзбекистон Туркманистон билан халқаро шартномани тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимга қўшимча киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.

Битим 2025 йил 17 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Туркманистон томонига тегишли билдиришнома юборади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг