Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Туризм 15/05/2025 Ўзбекистон туризм салоҳияти Хитойдаги халқаро кўргазмада намоён этилмоқда

Ўзбекистон туризм салоҳияти Хитойдаги халқаро кўргазмада намоён этилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Хитойда Ўзбекистон туризм йили” доирасида бўлиб ўтаётган Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳридаги GITF (Guangzhou International Travel Fair 2025) халқаро кўргазмасида юртимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти, тарихий ва маданий ёдгорликлари, миллий анъаналари ҳамда урф-одатлари кенг намойиш этилмоқда.

GITF-2025 халқаро кўргазмасида иштирок этаётган Сурхондарё, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг туризм ташкилотлари вакиллари ва туроператорлари мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини намойиш этиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, сайёҳлар оқимини ошириш ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган тақдимотларни ўтказдилар.

Ярмарка доирасида Ўзбекистон Республикасининг Гуанчжоудаги Бош консуллиги ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувларда туризм соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон павилонида ташкил этилган мулоқот чоғида туризм, маданий алмашинув ва инвестициявий йўналишларда аниқ ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш, делегациялар алмашинувини йўлга қўйиш, туристик лойиҳаларда ўзаро иштирок этиш борасида келишувларга эришдилар.

GITF – бу Хитой жанубидаги энг йирик ва нуфузли сайёҳлик ярмаркаси бўлиб, ҳар йили ўн минглаб иштирокчиларни бирлаштиради ва халқаро туризм алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Халқаро кўргазма 17 майга қадар давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг