Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Технологиялар 20/06/2025 Ўзбекистон транспортни рақамлаштириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон транспортни рақамлаштириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойга ташрифи доирасида “Karamay Smart Transport Project” маълумотлар марказига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида делегация аъзолари марказда жорий этилган замонавий рақамли ечимлар билан яқиндан танишдилар. 

Хусусан, мазкур марказда шаҳар транспорти ҳаракатини рақамли бошқариш, йўллардаги ҳаракатни доимий мониторинг қилиш ва таҳлил этиш, шунингдек, жамоат транспорти ҳаракатини автоматлаштириш бўйича илғор технологиялар кўздан кечирилди.

“Karamay Smart Transport Project” маркази шаҳар инфратузилмасини оптималлаштириш, йўловчилар учун қулайлик яратиш ва хавфсизликни ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Унда сунъий интеллект ва катта маълумотлар таҳлили технологиялари кенг қўлланилади.

Ушбу тажриба Ўзбекистон шаҳарларида транспортни рақамлаштириш ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этишда муҳим ўрнак бўлиши мумкинлигини таъкидланди.

Марказда жорий этилган интеллектуал транспорт тизимининг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

– Светофорларни бошқариш (Signal Control): ҳаракат даврлари ва фазаларини адаптив тарзда бошқариш орқали йўллардаги оқимни оптималлаштириш;

– Э-полиция ва назорат пунктлари ((E-Police & Checkpoints): йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини автоматик аниқлаш ва таҳлил қилиш;

– Ускуналарни бошқариш (Device Management): марказлашган бошқарув орқали барча интеллектуал транспорт тизими (ИТС) ускуналарининг ҳолатини назорат қилиш;

– Мониторинг ва ҳолатдан хабардорлик (Monitoring Awareness): реал вақтда ҳаракат оқимини ва ускуналарнинг ишлаш ҳолатини кузатиш;

– Техник хизмат кўрсатиш (Maintenance): ускуналарнинг тўлиқ иш фаолиятини таъминлаш учун автоматик диагностика ва профилактик хизматларни амалга ошириш.

Бундан ташқари, мазкур тизим доирасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсларни аниқлаш ва йўқолган буюмларни топишга қодир алгоритм ҳам ишлаб чиқилган.

Ушбу тизим амалиётга жорий этилгандан сўнг, шаҳарда йўл-транспорт ҳодисалари сони салмоқли камайгани, шунингдек, чорраҳалардаги ўтказувчанлик даражаси сезиларли тарзда ошгани қайд этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР