Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон транспорт вазири Хитой компанияси билан Тошкент метрополитенини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов Хитойнинг "Tianjin Rail Transit Group" компанияси директорлар кенгаши раиси У Бинтсзюн билан учрашди.
Учрашувда томонлар шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларни муҳокама этишди.
Хусусан, Тошкент метрополитени мавжуд бекатларини модернизация қилиш ва янги бекатлар қурилиши лойиҳалари доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.