Ўзбекистон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси Норвегия элчиси билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Норвегиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жон Микала Квистад билан учрашди.
Томонлар экология, иқлим, миграция, тўқимачилик саноати ва балиқчилик каби қатор муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди. Норвегия томони бешта шимолий мамлакатлар иштирокида минтақавий ҳамкорлик, жумладан, илмий ва таълим лойиҳаларини илгари суриш соҳасида тажриба алмашишга тайёрлигини тасдиқлади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, томонлар учун устувор аҳамиятга эга бўлган соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамлар ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликлари билдиришди.