Валюта курслари 09/10/2025
$1 – 12072.03
UZS – 0.28%
€1 – 14016.83
UZS – -0.2%
₽1 – 148.01
UZS – 0.95%
Қидириш
Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни олқишлади

Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни олқишлади

Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни олқишлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Президенти Дональд Трамп воситачилигида эришилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровда ушлаб турилган шахсларни озод этиш ҳақидаги келишувни олқишлади. Бу ҳақда вазирлик баёнотида маълум қилинди.

Вазирлик Миср, Қатар ва Туркиянинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, уларнинг мазкур жараёндаги муҳим ролини таъкидлади. Бу жараён зўравонликни тез фурсатда тўхтатиш, гуманитар инқирозни юмшатиш ва сиёсий мулоқотни тиклаш учун замин яратади.

Баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқда мустаҳкам ва адолатли тинчлик ўрнатилишини доимо қўллаб-қувватлаб келмоқда.

«Ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлишига ишончимиз комил», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқда тинчлик, барқарорлик ва гуманитар енгилликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга конструктив ҳисса қўшишга тайёрлигини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг