Валюта курслари 28/08/2025
$1 – 12412.98
UZS – 0.47%
€1 – 14386.64
UZS – 0.01%
₽1 – 154.28
UZS – 0.23%
Қидириш
Спорт 28/08/2025 Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон футболи афсоналарини 6:5 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон футболи афсоналарини 6:5 ҳисобида мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида Ўзбекистон терма жамоаси ва жаҳон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Афсоналар жамоаси таркибида Дида, Роберто Карлос, Фабио Каннаваро, Марко Матерацци, Майкон, Франк Рибери, Клод Макелеле, Кристиан Заккардо, Сержиньо ва Кевин Курани каби машҳур футболчилар майдонга тушишди. Уларнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақиқий спорт воқеасига айланди.

Шиддатли ва томошабоп кечган баҳсда ўзбек футболи юлдузлари жамоаси 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, мухлисларга ёрқин ҳис-туйғулар ва чин маънодаги футбол байрамини тақдим этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг