Валюта курслари 05/06/2025
$1 – 12831.81
UZS – -0.2%
€1 – 14606.45
UZS – -0.45%
₽1 – 163.75
UZS – 0.18%
Қидириш
Спорт 06/06/2025 Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиққани муносабати билан Тошкентда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиққани муносабати билан Тошкентда тантанали кутиб олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 6 июнь куни соат 16:28 да миллий авиакомпания Uzbekistan Airways’га тегишли самолёт Абу-Дабидан Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Ушбу рейс орқали мамлакатимиз миллий футбол терма жамоаси қайтди. Жамоа куни кеча БАА терма жамоасига қарши муҳим беллашувни ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этди ва Ўзбекистон тарихида илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бу тарихий ютуқ муносабати билан Тошкент аэропортида терма жамоани тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда давлат расмийлари, таниқли спортчилар, спорт жамоатчилиги ва футболчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида футболчиларга юрт спорти тараққиёти ва мамлакат халқаро нуфузини оширишга қўшган улкан ҳиссалари учун самимий миннатдорлик ва табрик сўзлари янгради.

Миллий жамоа муваффақиятини эътироф этиш рамзи сифатида футболчиларга автомобиллар совға қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг