Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубогида 13 та медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичида ишончли ўйин кўрсатиб, 13 та медални қўлга киритди - 4 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза. Мусобақа якунларига кўра, жамоамиз умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.

Олтин мукофотларни Асилбек Жалилов (50 кг), Самандар Олимов (55 кг), Жавоҳир Абдурахимов (75 кг) ва Ҳалимжон Мамасолиев (+90 кг) қўлга киритди.

Кумуш медаллар Жасурбек Йўлдошев (85 кг), Нусратбек Тоҳиров (90 кг), Фарзона Фозилова (48 кг), Азиза Зокирова (70 кг) ва Олтиной Сотимбоева (+81 кг)га насиб этди.

Бронза медаллари эса Дилшод Абдумуродов (60 кг), Адҳам Мухиддинов (65 кг), Муҳаммадазизбек Исмоилов (70 кг) ва Гулсевар Ғаниева (51 кг)га тегишли бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг