Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси Эрон билан дуранг ўйнади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг U-21 ёшлар терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи ўйини доирасида Эрон жамоасига қарши майдонга тушиб, учрашувни 0:0 ҳисобида дуранг билан якунлади.
«C» гуруҳидаги параллел учрашувда Корея Республикаси Ливанни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Икки тур якунларига кўра, гуруҳ пешқадами сифатида Жанубий Корея терма жамоаси 4 очко билан қолмоқда, Ўзбекистон жамоаси ҳам шунча очко тўплаган. Эрон 2 очко билан учинчи ўринда жойлашган бўлса, Ливан ҳали очко жамғара олмаган ҳолда турнир жадвалининг охирги поғонасини эгаллаб турибди.
Гуруҳ босқичининг навбатдаги ва ҳал қилувчи учрашувини Ўзбекистон терма жамоаси 13 январь куни Корея Республикаси жамоасига қарши ўтказади.