Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги назорат учрашувида Арманистоннинг «Урарту» клубини мағлуб этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида иккинчи назорат учрашувини ўтказди.
Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Арманистоннинг «Урарту» клуби бўлди. Учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Миллий жамоа сафида голлар муаллифлари сифатида 35-дақиқада ҳисобни очган Алишер Одилов, 58-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган Жавоҳир Ҳусанов, шунингдек 62 ва 70-дақиқаларда дубль қайд этган Авазбек Улмасалиев ажралиб турди.