Валюта курслари 26/08/2025
$1 – 12305.80
UZS – -0.42%
€1 – 14389.17
UZS – 0.41%
₽1 – 152.56
UZS – -0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 25/08/2025 «Ўзбекистон темир йўллари» Урганчдаги ёнғин юзасидан изоҳ берди

«Ўзбекистон темир йўллари» Урганчдаги ёнғин юзасидан изоҳ берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда Урганчдаги вагонлардан бири ёниб кетгани ҳақида маълумот тарқалди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса "Урганч" станциясининг ёнғинга қарши йўлларидан бирида содир бўлган.

"Техник носозлик туфайли юк машинаси  ёнида турган вагон ёниб кетди. Яқин атрофдаги барча вагонлар бутун ҳолда сақланиб қолган", — дейилади компания баёнотида.

Компанияда таъкидланишича, ёнғин ўчоқлари тегишли хизматлар томонидан ўз вақтида бартараф этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг