“Ўзбекистон темир йўллари” делегацияси рақамли темир йўл технологияларини ўрганиш учун Хитойга ташрифини якунлади
“Ўзбекистон темир йўллари” делегацияси рақамли темир йўл технологияларини ўрганиш учун Хитойга ташрифини якунлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 31 январь – 6 февраль кунлари “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖ вакиллари Хитой Халқ Республикасига ишчи ташриф буюрди. Сафар давомида делегация Ченгду, Шензҳен ва Донггуан шаҳарларида Ҳуавеи компанияси ҳамда етакчи илмий марказлар билан учрашувлар ўтказди.
Ташрифнинг асосий йўналишлари:
- ТМS (Transport Management System) лабораториясини кўздан кечириш;
- Хитой темир йўллари тажрибаси билан ўртоқлашиш ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ учун ТМS талаблари муҳокамаси;
- Университет ва илмий марказлар билан ҳамкорлик масалалари.
- Huawei компаниясининг фон Neyman кўргазма залига ташриф;
- Юқори даражадаги учрашувлар ва меморандумлар имзолаш;
- Huawei Cloud Planck кўргазма залида инновацион ечимлар билан танишиш.
- Huawei Smart Factory вa Smart Campus лабораторияларига ташриф;
- Songshanhu илмий-тадқиқот маркази ҳамда Саняпо кадрлар тайёрлаш марказида учрашувлар.
Сафар якунида UTY АЖ вакиллари Ҳуавеи компанияси билан темир йўл транспортида рақамлаштириш, интеллектуал бошқарув тизимлари ва кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришди.
Ушбу ташриф Ўзбекистон темир йўлларида рақамли трансформация ва инновацион технологияларни жорий этиш жараёнида муҳим қадам бўлиб, халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.