Валюта курслари 23/12/2025
$1 – 12010.43
UZS – 0.12%
€1 – 14088.23
UZS – 0.26%
₽1 – 151.25
UZS – 1.82%
Қидириш
Ўзбекистон телевизор импортини қарийб 2 баробарга оширди

Ўзбекистон телевизор импортини қарийб 2 баробарга оширди

Ўзбекистон телевизор импортини қарийб 2 баробарга оширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 19 млн АҚШ долларига тенг бўлган 90 099 дона телевизор импорт қилинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 455 донага ёки 93,1 % га ошган.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойи давомида Ўзбекистонга телевизор етказиб берган асосий давлатлар қуйидагилар бўлди: Хитой — 63 447 дона, Вьетнам — 10 240 дона, Қозоғистон — 7 410 дона, Индонезия — 5 652 дона ва Ҳиндистон — 2 918 дона. Яна 432 дона телевизор бошқа давлатлардан импорт қилинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг