Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларус билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Беларус Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Беларус ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жорий йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашилди.