Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Япониянинг етакчи компаниялари билан учрашди — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Япониянинг етакчи компаниялари билан учрашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Япониянинг етакчи компаниялари билан учрашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Япониянинг етакчи компаниялари билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ТИВда "JICA", "JETRO" ҳамда етакчи япон компаниялари — "Sumitomo Corporation", "ITOCHU Corporation", "Toyota Tsusho Corporation", "Marubeni Corporation", "MITSUI & Co", "Mitsubishi Corporation", "Sojitz Corporation" вакиллари билан фойдали учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда хорижий ишбилармонлар учун амалга оширилаётган амалий ислоҳотлар, илғор технологиялар ва япон компанияларининг бой тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик.

Мавжуд масалаларга энг яхши ечимларни топиш, бизнес учун қулай шароитларни яратиш, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа муҳим масалалар кун тартибимиздаги асосий мавзулардан бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг