Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Қозоғистон элчиси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари ва олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш йўллари батафсил муҳокама қилинди.
Шунингдек, режалаштирилган икки ва кўп томонлама тадбирларнинг жадвали кўриб чиқилди.