Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири “Марказий Осиё – Ҳиндистон” тўртинчи мулоқотига қатнашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири “Марказий Осиё – Ҳиндистон” тўртинчи мулоқотига қатнашди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири “Марказий Осиё – Ҳиндистон” тўртинчи мулоқотига қатнашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Баҳтиёр Саидов “Марказий Осиё – Ҳиндистон” форматидаги тўртинчи вазирлар мулоқотида иштирок этди.

«Ҳамкасбларимиз билан биргаликда “Марказий Осиё – Ҳиндистон” вазирлар мулоқотининг тўртинчи учрашувини ўтказдик. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар жанобларига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман», — дея таъкидлади вазир ўзининг Telegram-каналидаги хабарда.

Музокаралар чоғида томонлар минтақавий ва икки томонлама кун тартибидаги асосий масалаларни муҳокама қилдилар: транспорт-логистика ва савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш, технологик шерикликни кенгайтириш, барқарор ривожланиш кун тартибини илгари суриш.

«Музокараларда муҳим келишувларга эришилди, янги ташаббуслар билдирилди, олдимизда ўзаро саъй-ҳаракатларни талаб этувчи кўплаб вазифалар турибди. Ишонаманки, ушбу мулоқот формати минтақамиз билан Ҳиндистон ўртасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг янги истиқболларини очишда салмоқли ҳисса қўшади», — дея қайд этди вазир Баҳтиёр Саидов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг