Валюта курслари 27/01/2026
$1 – 12098.12
UZS – 0.11%
€1 – 14353.21
UZS – 1.2%
₽1 – 158.64
UZS – -0.42%
Қидириш
Ўзбекистон Таълим вазирлигида “яшил иқтисодиёт” учун касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Таълим вазирлигида “яшил иқтисодиёт” учун касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Таълим вазирлигида “яшил иқтисодиёт” учун касб-ҳунар таълимини модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 26 январь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилиши режалаштирилаётган “Яшил иқтисодиёт учун касбий таълим модернизацияси” лойиҳаси доирасида музокара учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, вазир ўринбосари Ўктам Саломов, Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Хусанов, Осиё тараққиёт банкининг мамлакатлар билан ишлаш бўйича раҳбари Мирзо Искандар Гуламов ва банк вакиллари иштирок этдилар. 

Музокаралар давомида “Яшил иқтисодиёт учун касбий таълимни модернизация қилиш” лойиҳаси концепцияси, лойиҳани баҳолаш бўйича ҳужжатни ишлаб чиқиш режаси муҳокама қилинди. Томонлар келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар юзасидан фикр алмашдилар.

Лойиҳа доирасида Фарғона ва Бухоро давлат техника университетларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, касбий таълим муассасаларини замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, ўқув дастурларини янгилаш, дуал таълимни жорий этиш ҳамда саноат билан таълим ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш режалаштирилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади ёшларни яшил иқтисодиёт талабларига мос замонавий касбий кўникмалар билан таъминлаш, уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишга ҳисса қўшишдан иборат. Шу билан бирга, таълим сифати яхшиланиши, инклюзив ва гендер тенглиги тамойиллари қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР